Иқтисодиёт | 16:58 / 26.09.2019
3846
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси бизнес-омбудсман бошчилигида халқаро форумда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси делегацияси бизнес-омбудсман бошчилигида 2019 йил 26-27 сентябрь кунлари Бошқирдистон Республикасида бўлиб ўтадиган V тантанали халқаро “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларининг кичик ва ўрта бизнес форуми”да иштирок этмоқда. 

Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг хусусиятлари: Ўзбекистон мисоли” тўғрисида нутқ сўзланиши режалаштирилмоқда. Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ҳам форумга ташриф буюриши кутилмоқда. 

Форум Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларининг кичик ва ўрта бизнесини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағишланган бўлиб, иштирокчиларга халқаро тажриба алмашуви учун ўзгача имкониятдир. Таъкидлаш жоизки, инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қатор келишувлар имзоланиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид