Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандай маҳсулотлар юракни ҳимоялашда ёрдам беради?
29 сентябрда Бутунжаҳон юрак куни нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-томир касалликлари бутун дунёда одамлар ўлимининг асосий сабаби ҳисобланади.
Парранда ёки балиқ гўшти фойдасига ёғли гўштдан воз кечиш, туршак, ловия ва ёнғоқлар истеъмол қилиш, шакар истеъмолини чеклаш юрак саломатлигини сақлашга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг профилактик тиббиёт тадқиқот маркази сайтида маълум қилинган.
“Мувозанатлашган овқатланиш – соғлом юрак томон биринчи қадамдир, у инсонни организмнинг барча тизимлари нормал ишлаши ва нормал вазнни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган фойдали моддалар билан таъминлайди”, дейилган мақолада.
Таомлар танлашда парранда, балиқ гўшти ва денгиз маҳсулотларига афзаллик бериш ва ёғсиз ҳамда ширин бўлмаган сут-қатиқ маҳсулотларини танлаш лозим.
Бундан ташқари, туршак, ловия, ёнғоқлар ва кепакли нон каби калий ва магнийга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.
Мева ва сабзавотлардан бир суткада камида 400 грамм истеъмол қилиш лозим. Шакар, ширинликлар, қандолат маҳсулотлари ва ширин ичимликлар истеъмолини чеклаш лозим, чунки улар анча калорияли ҳисобланади.
Юрак учун омега-3 ёғ кислоталари сақловчи маҳсулотлар – тузланмаган скумбрия, сёмга, форел ва лосос истеъмол қилиш кони фойдадир. Ёғли гўшт, қаймоқ ва ёғли творог истеъмолини ҳам чеклаш лозим.
Мавзуга оид
17:13 / 13.05.2025
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
12:33 / 03.04.2025
Қорақалпоғистонда ноқонуний балиқ овлаш натижасида 750 млн сўм зарар етказилди
16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди
14:27 / 25.01.2025