Light | 09:30 / 29.09.2019
63338
3 дақиқада ўқилади

Қандай қилиб шамоллашни тез тузатиш мумкин?

Совуқ мавсумда, айниқса куз фаслида шамоллаб қолиш эҳтимоли катта. Бу рўй берганда нима қилиш керак? Эртаси куни ўзингизни яхшироқ қилиш учун бугун қандай чоралар кўриш лозим?

Эрталаб
Кунни иссиқ душ билан бошланг. Ушбу муолажа жуда муҳим, чунки иссиқ сув титроқни босишга ёрдам беради, буғ эса бурун бўшлиғини тозалайди.

Тўғри нонушта 
Иштаҳа бутунлай йўқолганда ҳам нонуштани ўтказиб юбориш ярамайди. Катта ликопдаги мевали бўтқа энг фойдалисидир. Агар бунга бир стакан апельсин шарбати ҳам қўшилса, С витамини захираси бир уриниш билан тўлдирилади.

Зарур муолажалар
Нафас йўлларини тозалаш учун ингаляция қилинг. Пульс уришига ўхшаш бош оғриғи пайдо бўлса, парацетамол ёки у бор бирор дори қабул қилинг. Бош оғриғининг сабаби, катта эҳтимол билан, бурун беркилиб қолганидир. Агар томоқ оғриғи бошланса, уни оддий сувда чайинг ва қизаришнинг олдини олувчи сўрилувчи таблетка қабул қилинг.

Сайр қилиш жуда муҳим
Шамоллаш вақтида иссиқ чойшабга ўранган ҳолатда асал солинган иссиқ чой ичиб касалланиш тарк этишини кутиш одатга айланган. Аммо сайр қилиш ҳам аҳамиятлидир. Озроқ пиёда юриш мияни тозалашга ва иммунитетни оширишга ёрдам беради. Асосийси ҳароратга мос кийиниб олиш даркор.

Тўйимли тушлик
Соғлом овқатланишнинг барча қоидаларига риоя қилган ҳолда тушлик тўйимли ва гўштли бўлиши зарур, чунки оқсиллар иммун тизими ишини беқиёс даражада фаоллаштиради.

Кўпроқ суюқлик
Шамоллаш вақтида кўп суюқлик ичишни ёддан чиқарманг — бу организмдан инфекцияларни қувиш имконини беради. Шунингдек, апельсин шарбатининг ижобий таъсири узоқ давом этади. 

Кечки овқат зираворли бўлсин
Чили қалампири, карри, занжабил ва гармдорилар ўзининг вирусга қарши ва антибактериал хусусияти билан машҳур. Улар микроблардан халос бўлишга, бундан ташқари нафас йўлларини тозалашга ёрдам беради.

Бўшаштирувчи ванна
Бу оғир кундан сўнг мукаммал дам олишга ва кучни тиклашга кўмакчи вазифасини ўтайди. Уйқу олдидан нафас йўлларини очиб олишдаги яна бир буғли восита ҳисобланади.

8 соатдан кам бўлмаган соғлом уйқу
Тобингиз қочса, организмингиз ўзини тиклаб олиши учун кўпроқ дам олишга ҳаракат қилинг. Иммун тизими кўнгилдагидек фаолият олиб бориши учун доимий ва соғлом уйқу зарурлиги ҳеч кимга сир эмас.

Мавзуга оид