1 октябрда устозлар билан юзма-юз: нега мактабларда эркак ўқитувчилар кам?
Бугун ҳамма устозларига ҳурмат кўрсатиш ва уларни табриклаш учун ҳаракат қилади. Гул дўконлари одамлар билан гавжум, телеканалларда турли роликлар намойиши давом этади.
Асосан, фақат 1 октябрдан бир неча кун олдин ва бир неча кун кейин ҳурмат кўрсатиш давом этади.
Бироқ, аслида, ҳануз устозлар обрўси, моддий таъминоти тўлиқ таъминланган, улар ўз иш ҳақидан қониқади, дейиш қийин. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, халқ таълими тизимида меҳнат қилувчи 466 минг 462 нафар ўқитувчининг 321 минг 818 нафари, яъни 69 фоизини аёл ўқитувчилар ташкил қилади. 144 минг 644 нафари, яъни 31 фоизи эса соҳада меҳнат қилаётган эркак ўқитувчилардир.
Мактабда дарс бериш хотин-қизларга ярашадиган иш, деган қараш деярли шаклланиб бўлди.
Айтиш жоизки, давлат раҳбари томонидан таълим тизимига берилаётган эътибор туфайли ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга, ободонлаштириш ишларига жалб қилиниши ҳолатлари бартараф этилди, уларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича ҳаракатлар бошланди.
Ўқитувчиларнинг касб байрами муносабати билан «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизимида самарали фаолият юритаётган ўқитувчилар учун 30 сентябрга қадар имтиёзли автомобиль хариди эълон қилинди. Бу имконият ҳам кўпчилик ўқитувчиларнинг кайфиятини кўтаргани аниқ.
Бироқ соҳа ходимлари ўз иш шароитидан ва меҳнат ҳақидан тўла рози, дейиш мумкин ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида устозларнинг айримлари иштирокида сўров ташкил этилди.
Уларнинг таъкидлашича, соҳада ҳануз хотин-қизлар кўплигининг асосий сабаби моддиятга, яъни ойлик маошга бориб тақалади. Мактабдан олинадиган пул билан бутун бошли оилани таъминлашнинг иложи йўқлиги туфайли эркаклар бу йўналишга камроқ қизиқади. Ёки бугун мактабларда дарс бераётган эркак устозлар ҳам мактабдан ташқари бошқа ишлар билан ҳам шуғулланади.
Вазият шундай бўлиб турган бир пайтда август ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент «Мактаб директорларининг 70 фоизи эркак киши бўлади», дея таъкидлаган эди.
Шунингдек, Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги йилларда 13 минг нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтган.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Шарафли касб эгаларини бутун миллат шу бир кун бўлса-да, бошига кўтаришига имкон берайлик.
Зилола Ғайбуллаева
Тасвирчи: Дониёр Якубов
Мавзуга оид
09:30 / 22.11.2024
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024