Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йил 1 октябрь куни Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати аъзолари, Россия федерацияси Федерал мажлиси Федерация кенгаши аъзолари иштирок этишди.
Ушбу мажлисда Ўзбекистон ва Россия ўртасида божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича «яшил йўлакча» тизими йўлга қўйилгани, бу эса ўз навбатида Ўзбекистонда етиштирилган ҳўл ва қуритилган мева-сабзавотлар ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Россия Федерациясининг турли ҳудудларидаги харидорларига етказиб бериш жараёнини тезлаштиришга, маҳсулот ҳажмини оширишга имкон бергани таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда Ўзбекистонда бизнес юритиш шароити яхши томонга ўзгараётгани ҳам қайд этиб ўтилди. Мисол учун, кўплаб товарлар позициялари бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун акциз солиқлар пасайтирилган, бир қатор позициялар бўйича эса бундай солиқ бутунлай бекор қилинган. Шунингдек, миллий валюта конвертацияси жорий этилгани, экспортчиларнинг валютадаги фойдани мажбурий сотиш бекор қилингани масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти ўсиб бораётгани сабабларидан бири сифатида Ўзбекистондан Россияга етказиб берилаётган мева-сабзавотларни божхона ва фитосанитар назорати соддалаштирилгани таъкидланди.
Тадбирда икки давлат ўртасидаги 2019 йил биринчи ярим йиллиги товар айланмалари ўтган йилгига нисбатан сезиларли ошгани ҳам қайд этилди.
Тадбир давомида икки давлат компаниялари ўртасида келишувлар имзоланди.
Шунингдек, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Иляс Умаханов ва Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам нутқ сўзлади.
Сафоев икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ривожланиб бораётганига тўхталиб, Россиянинг 1,5 мингта компанияси ўз сармоялари билан иштирок этаётгани, 2019 йилнинг 9 ойидаги кўрсаткичлар 10 фоизга ортиб, 4 миллиард долларни ташкил этгани, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми эса 9 миллиард доллардан ошганини маълум қилди.
Сенат раиси ўринбосари ўз нутқида икки томонлама алоқалар фақатгина савдо соҳасида чекланиб қолмасдан, бу ҳамкорлик стратегик шериклик эканига ҳам урғу бериб ўтди.
Мавзуга оид
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
12:22 / 28.08.2024
Содиқ Сафоев: Ўзбекистон Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар халқаро кун тартибида эътиборсиз қолаётганидан хавотирда
19:20 / 05.07.2024
“БМТ 80 йил олдин бошқа дунё учун тузилганди” — дунё тартиботи ҳақида Содиқ Сафоев билан суҳбат
20:47 / 11.06.2024