Ўзбекистон вакиласи шарқона ширинликлар тайёрлаш чемпионатида ғолиб бўлди
Туркиянинг Измирида шарқона ширинликлар тайёрлаш бўйича чемпионат бўлиб ўтди. Унда 11 та давлатдан, жумладан Туркия, Жазоир, Озарбойжон, Тунис, Миср ва Ливандан қандолатчилар жамоалари мусобақалашишди.
Чемпионатда Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси жамоаси ҳам қатнашди.
Қандолатчилар 3 кун давомида ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Чемпионатни мезбон жамоа вакиллари миллий ширинликлардан бадиий композициялар яратиб бошлаб беришди.
2-кун якка ва жамоавий мусобақалар бўлиб ўтган. 3-кун эса чемпионат иштирокчилари 3 минг метрлик торт тайёрлаб, рекорд ўрнатиш мақсадида бирлашишди.
Эътиборлиси, чемпионат якунларига кўра бош соврин – гран-прини Ўзбекистон вакили, уюшма қошидаги Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази битирувчиси Хилола Абзалова қўлга киритди.
Мавзуга оид
15:25 / 05.02.2024
Одам шакарсиз яшай оладими?
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022