Ўзбекистон | 19:15 / 02.10.2019
154826
1 дақиқада ўқилади

Президент маслаҳатчиси Рустам Иноятовнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

У энди Адлия вазирлигида Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Адлия маслаҳатчиси Нозимбек Рустамбеков 2018 йил августидан буён президент маслаҳатчиси Рустам Иноятовга ўринбосарлик қилаётганди. Айни вақтда Рустам Иноятовнинг биринчи ўринбосари Бекзод Мавлонов ўз лавозимини сақлаб қолган.

Маълумот учун, Нозимбек Рустамбеков 2018 йил февралида Бош прокурор ўринбосари бўлган, кейинроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид