Спорт | 07:48 / 06.10.2019
75231
1 дақиқада ўқилади

Исроил Мадримов камарини ҳимоя қилди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,85)  рингга кўтарилаётган Исроил Мадримов навбатдаги жангида ҳам муддатдан аввал ғалаба қозонди.

Фото: Twitter /FrontProofMedia

Нью-Йорк шаҳридаги «Madison Square Garden» аренасида кечган бокс оқшомида Мадримов мексикалик тажрибали рақиб Алехандро Баррерага (29-6, 18 КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 5 раундда ниҳоясига етди. Биринчи раундда ҳам нокдаун ҳолатига тушган Баррера бешинчи раундда ҳам ўзбекистонлик боксчининг кучли зарбаларини ўтказиб юборгач, рефери техник нокаут қайд этиб, жангни муддатидан олдин тўхтатди.

Шу тариқа, профессионал фаолиятидаги тўртинчи жангида ҳам ғалаба қозонган (барчасида нокаут билан) Исроил Мадримов WBA Intercontinental чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид