Жаҳон | 21:48 / 07.10.2019
45771
1 дақиқада ўқилади

Путин туғилган кунини нишонлаш арафасида қаерга боргани маълум бўлди

Фото: kremlin.ru

Тува республикаси раҳбари Шолбан Кара-оол Россия президенти Владимир Путиннинг тайгада сайр қилиши тасвирланган лавҳада айнан ушбу республика табиати акс этганини билдирди.

— Тува тайгасининг жозибаси президентни ҳар йили ўзига тортади, — деб ёзди у ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россия президенти Владимир Путин 67 ёшни қарши олди.

Фото: kremlin.ru
Фото: kremlin.ru
Фото: kremlin.ru

У туғилган кунини нишонлаш арафасида мудофаа вазири Сергей Шойгу билан икки минг метр баландликка кўтарилди, қўзиқорин терди ва очиқ ҳавода кичик пикник уюштирди. 

Аввалроқ Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин туғилган кунини табиат қўйнида нишонламоқчи эканлигини айтганди.

Мавзуга оид