Ўзбекистон | 11:39 / 11.10.2019
9914
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Никол Пашинян билан учрашув ўтказди

МДҲнинг Ашхобод саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро даражада ўзаро алмашинувларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Халқаро сиёсат ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид