Жаҳон | 22:06 / 15.10.2019
7935
1 дақиқада ўқилади

Америка ҳарбийлари Суриядаги яна бир базани тарк этди

Америка ҳарбийлари Сурия шимоли-шарқидаги Хасеке вилоятида жойлашган Телл-Байдар қишлоғи ҳудудидаги ҳарбий базани тарк этди. Бу ҳақда САНА агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Al-Mayadeen телеканали Америка қўшинлари Айн-ал-Араб (Кобани) шаҳридаги базани тарк этишгани ҳақида маълум қилганди. Ўз навбатида Россия мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбийлари Дадат аҳоли масканидаги ҳарбий базадан кетишгани ҳақида хабар берди.

9 октябрь куни Туркия қуролли кучлари курд қуролли тузилмаларини сиқиб чиқариш учун Сурия шимоли-шарқида "Тинчлик булоғи" операциясини бошлади. Туркия авиацияси ўша куни икки давлат чегарасидаги Рас-ал-Айн ва бошқа шаҳарларга зарба берди. Кейинроқ эса ерусти операцияси бошланганлиги эълон қилинди.

12 октябрь куни Туркия мудофаа вазирлиги Рас ал-Айн шаҳри, якшанба куни эса Anadolu агентлиги Телл-Абяд шаҳри турк ҳарбийлари ва Сурия қуролли мухолифати назоратига ўтганини хабар қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид