Спорт | 20:20 / 17.10.2019
17507
1 дақиқада ўқилади

Нокаутдан кейин комага тушган америкалик боксчи вафот этди

Америкалик боксчи Патрик Дэй ҳамюрти Чарльз Конвеллга қарши 12 октябрда ўтказган жангда олинган мия-чаноқ жароҳатидан кейин 17 октябрга ўтар кечаси вафот этди.

 Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) сайтида маълум қилинди. 

27 ёшли Дэй рақибидан 10-раундда оғир нокаутга учрагач, жанг тўхтатилганди. Боксчи рингдан носилкаларда олиб кетилган. Кейинроқ у кома ҳолатига тушганди.

Дэй фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, улардан 17 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида мағлубиятга учраган ва битта дурангга эришган эди. 

2019 йилда бу учинчи боксчининг жангдан кейин вафот этишидир. Июлда жангда олинган жароҳатлардан россиялик Максим Дадашев ва аргентиналик Уго Сантильян вафот этганди.

Мавзуга оид