Ўзбекистон | 14:03 / 17.10.2019
7692
1 дақиқада ўқилади

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати эълон қилинди

Фото: fysioterapeuten.no

Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланади. Тегишли ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Рўйхатда жами 1112та банд мавжуд. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва дорихоналардан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларига ушбу рўйхатга киритилган дори воситаларининг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради.

Дори воситаларининг ўрамлари, тиббиётда қўлланишига доир йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда, бериш тартибидан қатъий назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид