Жамият | 10:42 / 22.10.2019
7753
1 дақиқада ўқилади

402 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланган корхона аниқланди

Андижонда 402 476 281 сўмлик электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланганлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жалақудуқ тумани ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли цех тошларни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган. Бу ишлаб чиқариш корхонаси Хўжаобод ТЭТК тасарруфидаги 110/35/10 кВ “Мадияров” ПС дан чиқувчи 10 кВ “Тоза” фидерига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан 402 476 281 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланган.

Мавзуга оид