Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қириққалъада Ўзбекистон инвестиция салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди
Туркия республикасининг Қириққалъа шаҳрида Ўзбекистон инвестиция имкониятлари ва салоҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қириққалъа савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда турк тадбиркорларига Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари ҳақида ҳикоя қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.


Тадбирдан аввал элчи Алишер Аъзамхўжаев Қириққалъа губернатори Юнус Сэзер билан учрашди. Унда Ўзбекистон-Туркия муносабатларини янги босқичга кўтаришда ҳудудлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Сўнгра, шаҳар ҳокими Маҳмуд Сайгили билан музокаралар бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Қириққалъа савдо-саноат палатаси раҳбари Аҳмад Варли билан Туркиянинг ҳарбий саноати ривожланган минтақасида фаолият юритувчи турк тадбиркорларини Ўзбекистонда бизнес юритишга жалб этиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, Ўзбекистоннинг инвестициявий, савдо ва маданий, туризм салоҳиятини илгари суриш бўлиб, унда Қириққалъа вилояти ҳоким ўринбосари, электротехника, машинасозлик, текстил, туризм, қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозлик соҳаларида фаолият юритувчи йирик тадбиркорлар ҳам иштирок этди.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг савдо ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳамда бошқа йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, маданий-гуманитар салоҳияти ҳақида таништирилди. Ўзбекистон тақдимотида турк тадбиркорлари Ўзбекистон эркин-иқтисодий ҳудудларига ташриф буюриш истагини билдиришди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги шарт-шароитлар юзасидан тадбирда иштирок этган тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Шу жумладан, Ўзбекистонда ишлаётган, бироқ айрим муаммоларга дуч келаётган турк тадбиркорларининг мурожаати тингланиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши ва ёрдам берилиши маълум қилинди.


Маълумот учун: Қириққалъа Туркия республикасининг Марказий Анадўлидаги вилоятларидан бири ҳисобланади. Вилоят тараққиёт даражаси бўйича Туркиянинг 81 вилояти ичида 33-ўринни эгаллайди. Вилоят маркази – Қириққалъа шаҳри давлат саноат маркази ҳисобланади. Бу ерда йирик қайта ишловчи корхоналар, шу жумладан, мудофаа, металлургия ва нефть-кимё саноати фаолият юритади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги техникалари, озиқ-овқат ва омухта ем ишлаб чиқариш саноати, тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш ва мебель саноати ривожланган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025