Спорт | 02:01 / 27.10.2019
8074
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Атлетико» ғалаба қозонди ва пешқадам «Барселона»га етиб олди

Фото: Twitter/LaLiga

Испания Ла Лигасининг 10-туридан ўрин олган «Атлетико» Мадрид ва «Атлетик» Бильбао жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди. Сауль ва Мората томонидан урилган голлар мадридликларга ишончли ғалабани тақдим этди.

Бу ғалабадан сўнг «Атлетико» очколари сонини 19тага етказиб, 1-ўриндаги «Барселона»га етиб олди. Аммо каталонияликлар ҳисобида «Реал»га қарши қолдирилган ўйин бор.

Ла Лига, 10-тур
Атлетико – Атлетик 2:0

26 октябрь, «Ванда Метрополитано»
Голлар: Сауль (28), Мората (64).
Атлетико: Облак, Триппьер, Эрмосо, Фелипе, Лоди, Коке, Сауль, Томас, Лемар (Витоло, 77), Корреа (Эррера, 66), Мората (Диего Коста, 67). 
Атлетик: Унаи Симон, Берчиче, Кепа (де Маркос, 79), Нуньес, Мартинес, Кордоба (Ибаи Гомес, 56), Рауль Гарсия, Дани Гарсия, Унаи Лопес, Муниаин, Уильямс (Адурис, 67).
Огоҳлантиришлар: Сауль (42), Корреа (44), Рауль Гарсия (72), Симон (83).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид