Ўзбекистон | 11:15 / 29.10.2019
4323
2 дақиқада ўқилади

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назоратига тузатишлар киритилди 

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
 
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари – бу инвестиция: фондлари, воситачилари, маслаҳатчилари; инвестиция активларини ишончли бошқарувчи; трансфер-агентлар ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчилари. Уларнинг фаолияти ва ички ҳужжатлари назорат қилинади. Бу вазифа инвестиция маслаҳатчисида ташкилот раҳбарига, қолганларда эса – субъектнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланган назоратчига юклатилади.
 
Илгари ким бундай назоратчи бўла олмаслиги маълум эди (Низомнинг 14-банди). Бошқа томондан, назоратчи лавозимига тайинланадиган мутахассис белгиланган малака талабларига мувофиқ келиши лозимлиги белгиланган. Бироқ аниқлаштирилмаган эди. Тузатишлар бу жиҳатни аниқлаштиради.
 
I ёки II тоифали малака гувоҳномасига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

• молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан бири бўйича олий маълумотга;
• қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, фонд биржалари, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёки фаолиятнинг иқтисодий, молиявий, юридик соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёхуд кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги 10 йилда камида 5 йиллик иш стажига.

Мавзуга оид