Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литванинг Россия ва Ўзбекистондаги элчиси ортга чақиртириб олинмоқда
Литванинг Россия ва Ўзбекистондаги элчиси Ремигиюс Мотузас ортга чақиртириб олинмоқда. Бундай қарорни Литва вазирлар маҳкамаси 30 октябрдаги йиғилишида қабул қилди. Йиғилишда Литва элчиларини лавозимидан олиш ва тайинлаш масалалари муҳокама қилинган.
Элчини чақиртириб олиш санаси сифатида 2020 йилнинг 16 январини белгилаш тавсия қилинган.
Литванинг элчилари ҳукумат таклифи ва парламентнинг ташқи сиёсат бўйича қўмитаси розилиги билан президент томонидан тайинланади ва лавозимидан олинади. Литва элчиси ваколатлари муддати узайтириш имкони билан 3 йилни ташкил қилади.
Мотузасга Литванинг Россиядаги элчиси сифатида ишонч ёрлиқлари 2015 йил бошида топширилган. Ўша йилнинг 20 январида у вазифаларини бажаришга киришган.
Жорий апрелда Мотузас Литвага маслаҳатлашувлар учун чақиртирилганди. Унга нисбатан Литванинг Москвадаги элчихонаси томонидан Россия фуқароси, Янги саноат банки эгаларидан бири Ринат Насировга шенген визаси берилиши жараёнининг шаффофлигига шубҳа сабабли тафтиш ўтказилган. Литва ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган текширув вақтида элчи томонидан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолати аниқланмаган. Май ойида у вазифаларини бажаришни давом эттирган.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
19:20 / 19.05.2025