Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалақудуқда фуқароларнинг ўзаро жанжали пичоқбозлик билан тугади
Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат тахминан 20:00 да фуқаро О.Т. Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Иттифоқ кўчасида истиқомат қилувчи, шу куни уни ҳақорат қилган Ш.Х.нинг яшаш манзилига келган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ўзаро келишмовчилик сабабли дастлаб қўллари билан Ш.Х.нинг юзига, сўнг ўзи билан олиб келган хўжалик пичоғи билан унинг чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида қонга ўхшаш доғлар бўлган О.Т.нинг кийимлари ва бир дона пичоқ холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан 2019 йил 1 ноябрь куни Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан О.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
10:40 / 27.05.2024
Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?
10:17 / 18.01.2023
Қашқадарёдаги тўйда куёвжўрани пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
11:42 / 07.11.2022