Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги тўйда куёвжўрани пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
Айбланувчига 18 йил-у 6 ой, жанжал келтириб чиқарган шахсга эса 3 йил қамоқ жазоси берилган.
Қашқадарёдаги тўйда куёвжўранинг жонига қасд қилиб, унинг ўлимига сабаб бўлган шахсга суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2022 йил 24 июл куни Нишон тумани “Каптарли” МФЙда яшовчи жиянининг никоҳ тўйига келган Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи шахс торт кесиш тадбирида шу маҳаллада яшовчи, куёвнинг жўраси билан жанжаллашиб қолган.
Оқибатда, спиртли ичимлик таъсирида бўлган меҳмон ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, куёвжўранинг чап кўкрак қисмига санчиб, унга тан жароҳати етказган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Нишон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов жараёнларида далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан жиноят ўз тасдиғини топган ва тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди томонидан ўтказилган суд мажлисида айбланувчига 18 йил-у 6 ой, жанжал келиб чиқишига сабабчи бўлган йигитга эса 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.
Мавзуга оид
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
10:40 / 27.05.2024
Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?
10:49 / 08.06.2022
Урганчда ҳайдовчи пичоқлаб ўлдирилди. 8 кишига эҳтиёт чораси қўлланган
08:57 / 12.03.2022