Жамият | 10:15 / 06.11.2019
11474
1 дақиқада ўқилади

Ўғриликда гумонланган талаба қўлга олинди

3 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Жондор тумани «Работ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Э.нинг уйида ўғрилик содир бўлди.

«Постда» нашри хабарига кўра, уй меҳмонхонасидан умумий қиймати 4 миллион сўмлик уч турдаги заргарлик буюми ва ҳовлидаги қўйхонадан бир бош қўй ўғирлаб кетилган.

Жабрланувчининг мурожаатидан сўнг воқеа жойига ички ишлар органи ходимлари етиб келди ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноят қисқа фурсатда фош этилди. «Работ» маҳалла фуқаролар йиғида яшовчи, Бухоро муҳандислик институтининг    2-босқич талабаси К.А. жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид