Фан-техника | 18:00 / 07.11.2019
4491
3 дақиқада ўқилади

Одноклассники фойдаланувчилари ўз саҳифалари статистикасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар

Фото: Одноклассники

Одноклассники ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар учун профиллар статистикасини очди. Энди улар қандай контент дўстларида энг кўп қизиқиш уйғотганини била оладилар.  Янги инструмент ёрдамида шахсий профилларга ҳам олдинроқ статистикадан фойдалана бошлаган юлдузларнинг гуруҳлари ва верификацияланган саҳифаларига берилган аналитиканинг имкониятлари тақдим этилади. 

Статистика фойдаланувчиларнинг профилларида кузатиб бориш имконини берадиган кўрсаткичлар ўртасида  – қамраб олиш, яъни постни кўрган одамлар сони, дўстлар географияси, уларнинг ҳаракатлари  (кўришлар, класслар, шарҳлар, репостлар, саҳифага ўтишлар) кабилар бор. Статистика маълумотлари ёрдамида шунингдек қандай контент ёзувлар, фото ва видеолар орасидан энг кўп кўришларни тўплаганлигини кўриш мумкин.  

Фойдаланувчиларнинг профилларидаги статистика шу жумладан ўз бизнесини ОК саҳифаси ёрдамида олға силжитиш билан шуғулланадиган одамлар учун ҳам фойдали бўлади.   Унинг ёрдамида фойдаланувчилар қандай муносабат билдираётганларини тушуниш ва янада кўпроқ аудиторияга ёқадиган ва янги мижозларни жалб қиладиган постларни қилиш мумкин.   Бундан ташқари, ноёб контентларни яратувчи эндигина иш бошлаган муаллифлар ва фойдаланувчилар статистикага қараб  уларнинг ўқувчилари учун нима қизиқарли эканлигини тушуниб олишлари мумкин.

Статистика маълумотлари “Созлаш” бўлимидаги инструмент фаоллаштирилгандан сўнг тўплана бошланади. Статистикадан дўстлари 100 кишидан кўп бўлган фойдаланувчилар фойдалана оладилар. Барча платформалар: ОК веб-интерфейси, ижтимоий тармоқнинг мобиль версияси ва iOS ва Android  учун иловалардаги маълумотлардан фойдаланиш мумкин.   

Одноклассники шахсий профилларни юритиш учун инструментларни фаол ривожлантиради. Олдинроқ ОК да машҳур артистлар, жамоат арбоблари ва блогерларнинг саҳифаларини юритиш тизими, шунингдек кўк белги билан белгиланган гуруҳлар ва верификацияланган фойдаланувчилар учун статистика ишга тушган эди. Ижтимоий тармоқ, шунингдек, реклама кабинетини ишга туширди, у контент муаллифларига ва барча фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқларда ўз аудиториясини топиш имконини беради.

Мавзуга оид