Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш бўйича стратегия керак — Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки юқорилиги ҳақида айтиб ўтди.
«Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини таҳлил қилдик. Бугунги кунда 4 минг 300дан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналар, хўжалик юритувчи субъектлар аниқланди. Улар ишлаб чиқарган товар ва хизматлар кўлами ЯИМнинг 55 фоизига тенг.
Бу кўрсаткич Европа давлатлари, ривожланган давлатларда анча паст. Масалан, Данияда 5, Словенияда 38 фоиз. G7 давлатларида бу кўрсаткич 3 фоиздан 7 фоизгачани ташкил қилади.
Демак, бу шуни кўрсатяптики, давлат иштирокини камайтириш бўйича аниқ стратегия ишлаб чиқишимиз керак», - дея Қорабоевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:06 / 12.03.2023
Рақобат, монополистлар ва рақамли платформалар — Фаррух Қорабоев билан суҳбат
21:54 / 16.11.2021
Бензин нархи ошишида манипуляция ҳолатлари аниқланди — Аксилмонополия қўмитаси
20:03 / 16.11.2021
«Айрим ишлаб чиқарувчиларнинг ички бозордаги монопол мавқейи бензин нархига жиддий таъсир ўтказди» — Аксилмонополия қўмитаси
15:42 / 02.11.2021