Жаҳон | 19:50 / 10.11.2019
14403
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари рейтинги тузилди

Австралиянинг энг йирик авиаташувчиси «Qantas» 2019 йилда ҳам дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания деб топилди.

Фото: Qantas

Кейинги йили юз ёшга кирадиган ва ҳозир фаолият юритаётган барча авиакомпаниялар ичида учинчи энг узоқ тарихга эга «Qantas» AirlineRatings сайтининг хавфсизлик борасидаги 2019 йилги рейтингида биринчи ўринда қайд этилди.

Иккинчи поғонада «Air New Zealand» кўрсатилган бўлса, юқори учликни Американинг «Alaska Airlines» компанияси якунлаб берди.

AirlineRatings жами 405та авиакомпаниянинг фаолиятини ўрганиб чиқиб, улар орасидан 21та энг хавфсизини танлаб олган.

Тўртинчи ўриндан бошлаб, рўйхатга қуйидаги авиаташувчилар киритилди: All Nippon Airways (Япония), American Airlines (АҚШ), Austrian Airlines (Австрия), British Airways (Британия), Cathay Pacific (Ҳонгконг), Emirates (БАА), Eva Air (Тайван), Finnair (Финляндия), Hawaiian Airlines (АҚШ), KLM (Нидерландия), Lufthansa (Германия), Qatar Airways (Қатар), Scandinavian Airlines (Дания, Норвегия, Швеция), SwissAir (Швейцария), Singapore Airlines (Сингапур), United Airlines (АҚШ), Virgin Atlantic (Британия), Virgin Australia (Австралия).

2019 йилнинг энг хавфсиз лоукостерлари сифатида қуйидаги ўнта авиакомпания қайд этилган (алифбо тартибида): Flybe (Британия), Frontier (АҚШ), HK Express (Ҳонгконг), Jetblue (АҚШ), Jetstar (Австралия, Осиё), Thomas Cook (Британия), Volaris (Мексика), Vueling (Испания), Westjet (Канада), Wizz (Венгрия).

Мавзуга оид