Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Хитой қўшма микробиология лабораторияси ташкил этилади
Ўзбекистон-Хитой қўшма микробиология лабораторияси ташкил этилади. Фанлар академияси Микробиология институти директори, профессор Қаҳрамон Давроновнинг Хитойга сафари давомида шундай келишувга эришилди.
Қайд этилишича, сафарнинг асосий мақсади Хитой мамлакатида микробиология фанининг ривожланишини бугунги кундаги ҳолати билан танишиш ва Микробиология институтида олиб борилаётган илмий ва амалий йўналишлар билан таништиришдан иборат эди.
Профессор Қ.Давронов ўсимлик моддалари кимёси бўйича халқаро анжуманда иштирок этди ва Хитой ФА Микробиология институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари профессор Ҳуа Ҳианг институт фаолияти билан танишди.
Шунингдек, Микроорганизмлар музейи директори Жунсаи Ма, лаборатория мудирлари, профессорлар Сонгдонг Менг, Мин Фанлар билан танишиб, уларнинг лабораторияларида олиб борилаётган тадқиқотлар, олинган натижалар, эришилган ютуқлар ва чоп этилган мақолалар ҳақида маълумотлар олди.
Ташриф якунида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Унинг доирасида Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораториясини ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025