Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 5 нафар шахс ушланди. Улар 26 ёшли қизнинг номусига тегишган
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи ўттиз ёшдан ошган беш нафар фуқаро ушланди.
«Постда» нашрининг ёзишича, улар жорий йилнинг октябрь ойида, тунги соат 1:30да кўчада кетаётган 26 ёшли М.Т.ни мажбурлаб машинага ўтқизиб, овлоқ жойга олиб боришган ва номусига тегишган.
Ҳозирги кунда жиноятчиларнинг барчаси ушланган. Хабарда айтилишича, Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳайратланарлиси эса, эътибор берган бўлсангиз, воқеа ярим тунда содир этилган. Ҳақли савол туғилади: ёш қизнинг шу пайтда сабабсиз кўчада юришига ота-онаси қандай йўл қўйиб берди экан. Бу ҳам оилада тарбия масаласига эътиборсизликдан бири эмасми? Бу каби саволлар кўп. Лекин бу сингари саволларни жиддий ўйлаб кўрмасликнинг оқибати жиноятлар келиб чиқишига сабаб эмасми?!» - деб ёзади нашр.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
17:21 / 05.04.2025