Ўзбекистон | 21:00 / 12.11.2019
90130
1 дақиқада ўқилади

Талабалар учун қишки таътил муддати ўзгариши мумкин

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари талабалари 20 декабрдан қишки таътилга чиқишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 22 декабрь куни бўладиган сайловлар муносабати билан талабалар учун қишки таътил даври 20 декабрдан 6 январгача деб белгиланиши кутилаётгани ҳақида маълум қилди.

«2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача деб белгиланиши кутилмоқда», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги каналида қишки таътил вақти олдинроққа сурилиши эҳтимоли катталигини айтиб, талабаларга қишки таътилга кетиш даврида самолёт ва поездларга чегирмалар берилиши ҳам кутилаётганини эслатиб ўтган.

Мавзуга оид