Жаҳон | 19:06 / 13.11.2019
16153
1 дақиқада ўқилади

Венециянинг 80 фоиз ҳудуди сув остида қолди

Шаҳарнинг бутун тарихий марказини сув босди, мактаблар ёпилди, қўшни Пеллестрина оролида табиий офат натижасида икки киши қурбон бўлди.

Венето вилояти губернатори Лука Дзайа сув тошқини сабабли шаҳарнинг 80 фоиз қисми сув остида қолганини айтди.

Венецияда ҳар тўрт йилда бир марта "сув кўтарилиши" даври бўлади. Аммо одатда сув сатҳи 110 сантиметрдан баланд кўтарилмайди ва шаҳарнинг ўн фоизга яқин қисмини сув босади.

"Муболаға қилмаяпман, аммо шаҳарнинг 80 фоиз қисми сув остида қолди. Даҳшатли зарар етди", — дейилади унинг баёнотида.

Шаҳарнинг бутун тарихий марказини сув босди, мактаблар ёпилди, қўшни Пеллестрина оролида табиий офат натижасида икки киши қурбон бўлди.

Аввалроқ шаҳар ҳокимияти Венецияда сув сатҳи 187 сантиметрга кўтарилгани хабар қилинганди. 1966 йилдаги 194 сантиметрли кўтарилишдан кейин бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Мавзуга оид