Ўзбекистонда утилизация йиғими қачондан бошлаб ундирилиши маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 октябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 33-моддасининг (Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий тартиботи) биринчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун утилизация йиғими ундиришни».
34-модда (Табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар):
биринчи қисми «бошқа мажбурий тўловлардан» деган сўзлардан кейин «утилизация йиғимидан» деган сўзлар билан тўлдирилди;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилди:
«Утилизация йиғими суммалари даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади».
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362–II-сонли Қонуни қуйидаги мазмундаги 231-модда билан тўлдирилди:
«23-1-модда. Утилизация йиғими
Экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.
Утилизация йиғими:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан – ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.
Утилизация йиғимининг миқдорлари, утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситаларининг, ўзиюрар машиналарнинг ва улар тиркамаларининг турлари ҳамда тоифалари, шунингдек утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича инфратузилмани ташкил этиш учун харажатлар утилизация йиғимидан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади».
Қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар уч ой ўтгач - 2020 йил 16 февралдан амалга киритилади.
Қонунчилик палатаси: «Утилизация йиғими маҳсулот нархига таъсир кўрсатмайди»
Утилизация йиғими: Бу импорт автомобиллар нархига таъсир қиладими?
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024