Жаҳон | 21:51 / 16.11.2019
4341
1 дақиқада ўқилади

Брюсселда сигарет қолдиғини ерга ташлаганлик учун 200 евро жарима жорий этилди

Бельгия пойтахтида келгуси йилдан ерга сигарет қолдиғини ташлаганлик учун жарима 200 еврогача оширилади. Бу ҳақда Брюссель мэрияси хабар берди.

Мэриянинг маълум қилишича, шаҳар кўчаларида сигарет қолдиқларини ташлаш учун махсус идишлар ўрнатилади ҳамда январдан жарима миқдори 50 евродан 200 еврогача оширилади.

Шаҳар ҳокимиятининг изоҳлашича, коммунал хизматлар кўчалардан йиғиштирадиган чиқиндининг учдан бир қисми айнан сигарет қолдиқларидир. 

Мэриянинг қайд этишича, бир дона сигарет қолдиғи 500 литргача сувни ифлослантириши мумкин.

Сигарет қолдиғи бутунлай чириб йўқ бўлиб кетиши учун 15 йил керак бўлади, улар қўрғошин, симоб, никотин, канцероген каби заҳарли моддаларни ўзида сақлайди

Мавзуга оид