Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда миллионер сотиб олган клубига ўзини мураббий этиб тайинлади
Инглиз миллионери Гленн Тампли Англиянинг энг қуйи лигаларидан бирида иштирок этувчи “Ромфорд” клубининг янги эгасига айланди ва жамоа аъзолари ўртасида жиддий ўзгаришларни амалга оширишга киришиб кетди. Бу ҳақда Essex Live нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тампли клуб эгасига айлангач, дарҳол 14 нафар янги ўйинчи билан шартнома тузган, ўзини эса клуб мураббийи деб эълон қилган.
Шунингдек, миллионер мураббий сифатидаги “дебют” ўйинига келган ҳар бир мухлисни стадионда ичимликлар билан меҳмон қилишга ваъда берган. Бироқ “Ромфорд” мураббийи сифатида Тамплига дебюти омадли келмаган: клуб “Кожешол Таун”га 3:2 ҳисобида ютқазган.
Клуб аввалги 11 учрашувда бор-йўғи 5 балл тўплаган ва ўз дивизионида охирги ўринлардар бирини эгаллмоқда. Миллионер режасида жамоа учун янги стадион қуриб бериш ҳам бор.
Мавзуга оид
14:47 / 04.05.2025
“Интер Милан” клуби ҳар қандай жамоа учун бошоғриқ бўла олади” – Ориф Толипов
14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба
15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди
10:41 / 22.02.2025