Жаҳон | 19:45 / 19.11.2019
11800
1 дақиқада ўқилади

Швеция Жулиан Ассанжга қарши терговни тўхтатди

Швеция прокуратураси WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга қарши жиноий ишни ёпди. Бу ҳақда WikiLeaks Twitter’да маълум қилди. 

Стокҳолмда тушунтирилишича, тергов Ассанжга номусга тегиш бўйича қўйилаётган айбловлар учун исботлар етарлича эмаслиги сабабли тўхтатилган.

Ассанжга қарши иш уни зўрлашда айблаган аёллар даъволаридан кейин очилган. Шу билан бирга, Британиядаги турмада ҳибсда ушлаб турилган Ассанж АҚШга экстрадиция қилиниши ва у ерда махфий маълумотларни ошкор қилгани учун умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Аввалроқ Лондон суди Ассанжни озодликка чиқаришни рад этганди.

Мавзуга оид