Жамият | 18:38 / 24.11.2019
53637
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятига бош имом-хатиб тайинланди

Андижон вилоятининг янги бош имом-хатиби этиб тайинланди. Kun.uz мухбири хабар беришича, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ҳазрат Усмонхон Алимов раислигида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Абдуғофур Аҳмедов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Мирзамақсуд Хотамбекович Алимов вилоятнинг янги бош имом-хатиби этиб тайинланган.

Мирзамақсуд Алимов 2017 йил майидан буён «Саййид Мухйиддин Махдум» ўрта махсус ислом билим юрти мудири сифатида ишлаб келаётганди. У янги лавозимида 2019 йилнинг августида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби лавозимига ўтган Нуриддин домла Холиқназаров ўрнида иш бошлайди.

Мирзамақсуд Алимов 1973 йилда Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - имом хатиб, араб тили мударриси, исломшунос.

У 1996-2014 йилларда Жалақудуқ туманидаги Сўфи қишлоқ жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган, 2006-2017 йилларда Андижон вилояти бош имом-хатиби ўринбосари бўлган, 2017 йилнинг 25 майида «Саййид Мухйиддин Махдум» ўрта махсус ислом билим юрти мудири лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид