Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг энг яхши автомобили номига даъвогар машиналар эълон қилинди
“2020 йил Европа автомобили” танлови ҳакамлар ҳайъати Европанинг энг яхши автомобили номига даъвогар машиналарни эълон қилди. Бу ҳақда Motor нашри хабар берди.
Рўйхатдан 7 та финалчи модел ўрин олган: BMW 1-Series, Ford Puma, Peugeot 208, Renault Clio, Toyota Corolla, Porsche Taycan ва Tesla Model 3.







Машиналарни танлаган ҳакамлар ҳайъати таркибига Европанинг 23 та давлатидан автомобиллар бўйича 60 нафар мутахассис кирган.
Ғолиб машина 2020 йил мартда ўтадиган Женева автосалонида маълум қилинади.
2018 йилда Европанинг энг яхши автомобили Jaguar I-Pace электр кроссовери бўлганди.
Мавзуга оид

09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда

12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

23:08 / 06.05.2025