Ўзбекистон | 13:51 / 27.11.2019
7357
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» ва «Татнефть» қўшма корхона ташкил этишнинг асосий шартларини келишиб олди

Фото: Ўзбекнефтгаз

Татаристон Республикаси президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз”да Ўзбекистонда нефт ва газ саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш учун “Татнефть” бош директори бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизматига кўра, учрашувда “Андижоннефть” конларида (Андижон, Полвонтош, Ғарбий Полвонтош) нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича қўшма корхона ташкил этишнинг асосий шартлари келишиб олинди.

Шунингдек, қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва рўйхатга олишни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар Тошкент яқинидаги инвестиция блокида геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишни, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Татнефть” бренди остидаги АЁҚШни реконструкция қилиш ва ишга туширишни тезлаштиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид