Ўзбекистон | 13:15 / 30.11.2019
27780
2 дақиқада ўқилади

Сенат 2020 йил учун давлат бюджетини маъқуллади 

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Сенати “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини маъқуллади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

2020 йил учун Консолидациялашган бюджет даромадлари 2020 йилда 159 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 24,3 фоиз даражасида (2019 йилда – 146,7 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 28 фоиз) прогноз қилинмоқда.

Бевосита солиқлар бўйича тушумлар 2020 йилда 40,7 трлн. сўмни (Давлат бюджети даромадларидаги улуши 31,7 фоиз) ташкил қилган ҳолда 2019 йилга нисбатан 28 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. 

2020 йил учун Давлат бюджетининг жами харажатлари 131,1 трлн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Давлат бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, ижтимоий соҳа харажатлари 66 трлн. сўм ташкил этмоқда.

Инвестиция дастури асосида ижтимоий соҳа объектларига қилинадиган капитал харажатларни (5,7 трлн. сўм) ҳисобга олган ҳолда ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағлар улуши 55 фоизга етади ва ўтган йилга нисбатан 24,2 фоизга ўсади.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид