Mastercard эгалари HUMO терминалларидан тўлов амалга оширишлари мумкин
Бугун, 3 декабрь куни, Ground Zero марказида Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) Mastercard халқаро тўлов тизими билан HUMO тизимидаги Mastercard халқаро карталари бўйича тўловларни амалга ошириш ишга туширилгани бўйича пресс-брифинг ташкил этилди. Унда МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов янгилик ҳақида батафсил ахборот берди.
«Шу йилнинг декабридан бошлаб Mastercard халқаро тўлов карта эгалари ҳеч қандай чекловларсиз HUMO терминалларидан фойдаланишлари мумкин. Биз Mastercard тизимини HUMO’га бириктирдик. Натижада, ушбу халқаро карталари орқали бемалол тўлов амалга ошириш имконияти яратилди. Мақсадимиз юртимиз меҳмонларига қулайлик яратишдир. Умид қиламизки, бу ҳаркатларимиз мамлакатнинг сайёҳлик оқими янада ошишига ўз ҳиссасини қўшади, республика иқтисодиёти очиқ ва ҳаракатчан бўлишини таъминлайди.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, булутли янгиланиш мақсадида функционални ишга тушириш учун банкка боришга эҳтиёж йўқ. HUMO терминаллари Mastercard карталарини тўғридан-тўғри қабул қилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шу билан бир қаторда, тадбирда Mastercard’нинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича бош директори Игорь Степанов ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг «оқ иқтисодиёт»га ўтишида дадил қадам бўлиб хизмат қилади. Нақдсиз тўловлар хавфсизликни таъминлаш нуқтайи назаридан ҳам муҳимдир.
Мавзуга оид
13:31 / 16.11.2024
Kaspi.kz Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришдаги иштирокини тўхтатди
09:00 / 04.11.2024
“Чет элда кешбэк”га қандай эга бўлиш мумкин: Mastercard'нинг янги дастури бўйича гид
16:35 / 19.10.2024
“Ҳамма мамлакатда ҳам расмий ваколатхона очавермаймиз” — Mastercard вакили
16:43 / 14.05.2024