Жаҳон | 08:37 / 05.12.2019
6306
1 дақиқада ўқилади

Мавритания соҳиллари яқинида 57 нафар муҳожир ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Anna Surinyach

Мавритания соҳиллари яқинида қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида камида 57 нафар ноқонуний муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мавританиянинг AMI ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, бортида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқ Испания томон йўналаётганда шикастланиши натижасида Мавританиянинг Нуадибу шаҳридан 25 км узоқликда чўкиб кетган. Қутқарув амалиёти вақтида сувдан 57 кишининг жасади чиқариб олинган, 74 киши қутқарилган.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Гамбиядан келаётган қайиқда 150 киши бўлган, улардан 83 нафари тирик қолган.

Мавзуга оид