Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ипак Йўли» ва HUMO'дан супергаджетлар: харидлар учун тўлов энди янада тезроқ!
«Ипак Йўли» банки ўз мижозлари учун ажойиб совға – HUMO картасидан контактсиз тўлови эвазига браслет ва стикерларни ютиб олиш имкониятини тақдим этди.

«Ипак йўли» банки ҳар доим замон билан ҳамқадам бўлиб, ўз ишига янги ва замонавий технологияларни жорий этишга интилади. Ҳозирги даврнинг асосий йўналишларидан бири – товарлар ва хизматлар учун контактсиз тўлов шаклларини жорий этишдир, бу мижознинг вақтини сезиларли даражада тежаш имконини беради.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, «Ипак Йўли» банки ўз мижозлари учун супер-акция ўтказмоқда. Шундай қилиб, 2019 йил 6 декабрдан 2020 йил 31 мартгача «Ипак Йўли» банки томонидан чиқарилган HUMO картасининг ҳар бир эгаси совринли ўйинда қатнашиб, ушбу картадан контактсиз тўловларни амалга ошириш орқали 200 дона браслет ва 200 дона стикердан бирини ютиб олишлари мумкин. Бунинг учун мижозга HUMO картаси билан камида 25 000 сўм миқдорида ҳар қандай операцияни (банк мобил иловаси орқали тўловларни амалга ошириш ҳам киради) амалга ошириш кифоя қилади.
Муҳим шарт: 25 000 сўм ёки ундан кўпроқ миқдорда қанчалик кўп тўловлар амалга оширилса, совғаларни ютиб олиш имконияти шунчалик кўп бўлади!

Танлов натижалари ҳар ойнинг 10-кунига қадар (ўтган ой натижаси бўйича) аниқланади. Унинг натижаларига кўра, 50 та браслет ва стикерларнинг бахтли эгалари маълум қилинади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:46 / 25.10.2024
Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг йўқолган иккита шаҳри топилди
11:18 / 08.05.2024
"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди
14:55 / 24.12.2022
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига қишки қабул бошланди
14:59 / 18.07.2022