Жаҳон | 10:13 / 06.12.2019
10242
1 дақиқада ўқилади

Краснодарда ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар ушланди

Фото: Видеодан кадр

Россиянинг Краснодар ўлкаси полицияси Краснодардан чиқишда марказий осиёлик ноқонуний мигрантлар гуруҳини ушлади. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бош бошқармасида маълум қилинди. 

Полиция ходимлари Россия орқали яқин хорижий давлатлардан бирига йўналаётган шубҳали автобусни текшириш учун тўхтатишганда автобусдаги 35 кишидан 22 нафари Россия ҳудудига ноқонуний равишда келгани аниқланган.

Таъкидланишича, полиция томонидан тарқатилган оператив видеосъёмкада ушланган ноқонуний мигрантларда Ўзбекистон фуқароси паспорти бўлгани акс этган. Автобус эса давлат рақамига кўра Қозоғистонда қайд қилинган.  

Ушланганларга нисбатан суд қарорига кўра 5 минг рубл жарима солинган ва улар Россия ҳудудидан чиқариб юбориладилар.

Автобуснинг 51 ёшли ҳайдовчисига қатъийроқ чора кўрилиши мумкин. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг “Ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласи кўрилмоқда.

Мавзуга оид