Ўзбекистон | 21:14 / 07.04.2025
1438
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Краснодарга автобус қатнови йўлга қўйилди

Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Yutong автобусларида амалга оширилади.

Фото: Транспорт вазирлиги

«Тошкент» автовокзалидан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қатновлар «Uzautotrans service» корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Yutong автобусларида амалга оширилади. Чипта нархи 900 минг сўм этиб белгиланган.

Илк қатнов 8 апрель куни бажарилади. Автобус «Тошкент» автовокзалидан соат 20:00 да жўнаб кетади.

Чипталарни электрон шаклда avtoticket.uz сайти ҳамда UzBus мобил иловаси орқали, шунингдек, «Тошкент» автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Мавзуга оид