Ўзбекистон | 12:15 / 10.12.2019
159900
7 дақиқада ўқилади

Энг кам иш ҳақи қонунлардан чиқарилди. Энди қандай ҳисобланади?

Фото: KUN.UZ

Бунга жавобни 50дан ортиқ қонун ҳужжатларига, шу жумладан 12та кодексга киритилган тузатишлардан топиш мумкин, деб ёзмоқда Norma.

 Тузатишлар моҳияти қуйидагилардан иборат. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) қуйидаги учта мустақил тушунчага ажратилди: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ПҲБМ). Материал эълон қилинган санадаги ҳолатга кўра, МҲЭКМ 634 880 сўмни, БҲМ ва ПҲБМ – 223 000 сўмни (бекор қилинган ЭКИҲга тенг миқдорда) ташкил этади.

 Тегишинча, у ёки бу тўловнинг ЭКИҲдан БҲМ ёки ПҲБМга ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳолатларда – «бирга бир» конвертацияда атамаларнинг ўзгартирилиши якуний суммага таъсир кўрсатмайди (бекор қилинган ЭКИҲ ҳамда унинг ўрнига жорий этилган БҲМ ва ПҲБМ миқдор жиҳатдан бир хил). Бундай ҳолатни, масалан, Жиноят кодексида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кузатиш мумкин – жарима кўринишидаги санкциялар бундан буён БҲМда ҳисобланмоқда, бироқ бундан жарималар суммаси ўзгармайди, сабаби белгиланган санкция миқдорлари аввалгидек қолдирилмоқда.

ЭКИҲдан МҲЭКМга ўтиш назарда тутилган ҳолатларда вазият бироз бошқачароқ. МҲЭКМ уч баравар кўп бўлганлиги сабабли қонун чиқарувчи коэффициентларни тузатишга мажбур бўлган. Бу, ўз навбатида, пулда ифодаланган рақамларда акс этган. Қоидага кўра, арзимас миқдорда ошириш юз беради.

 Масалан, илгари айрим қонун ҳужжатлари билан белгиланган 1 ЭКИҲ суммаси (223 минг сўм) МҲЭКМнинг 35,2 фоизи ёки 223 477,76 сўмга алмаштирилди. Бундан буён қуйидагилар қўлланилади:

а) меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари учун ойига ўртача бир жон бошига тўғри келадиган даромад кўрсаткичи, бунда уларга мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой назарда тутилади (хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижарага олинади);

б) ишламайдиган хизматга чақирилувчиларга ҳокимиятлар томонидан тўланадиган нафақа суммаси;

в) вақтинча меҳнат қобилиятсизлик бўйича нафақанинг энг кам миқдори;

г) ишидан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган, меҳнат органларида рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга («Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслардан ташқари) касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш даврида тўланиши кафолатланган энг кам миқдордаги стипендия;

д) бир йилдан ортиқ ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, малака оширишга муҳтож бўлган шахслар учун энг юқори миқдорда стипендия;

е) қуйидаги шахсларга тўланадиган кафолатланган энг кам ишсизлик нафақаси миқдори:

• ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлганда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;

• ҳарбий хизматдан, ички ишлар, МХХ ва ПХДХдан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга;

• бир йилдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган, шунингдек 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги 12 календарь ҳафтадан кам бўлмаган шахсларга;

• ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлганларга.

 Универсалидан ташқари қуйидаги ўзига хос қайта ҳисоб-китоблар ҳам мавжуд:

 биринчидан, биринчи марта иш қидираётган ишсизларга ва махсус маълумоти бўлмаган ишсизларга, узоқ муддатли танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётганларга, касбга тайёрлаш учун ёки ишга жойлашишга имконият бўлмаганларга нафақа – МҲЭКМнинг 26,5 фоизи, яъни 168 243,2 сўм (илгари – ЭКИҲнинг 75 фоизи, яъни 167 250 сўм);

 иккинчидан, жиноий ёки фуқаролик ишларида иштирок этган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўлов. Улар учун белгиланган МҲЭКМга нисбатан коэффициентлар ўзгартирилди:

учинчидан, Оила кодексида назарда тутилган қуйидагилардан ундириладиган алиментлар миқдорлари:

• ота-оналар ҳар бир бола учун – МҲЭКМнинг 26,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 168 243,2 сўм (илгари – ЭКИҲнинг 75 фоизи, яъни 167 250 сўм);

• вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ота-онага бериладиган таъминот, шунингдек эр-хотинларнинг биридан, шу жумладан собиқ эр-хотинлардан улардан бирининг таъминоти учун – МҲЭКМнинг 11,75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 74 598,4 сўм (илгари 1/3 ЭКИҲ, яъни 74 333,4 сўм эди);

 тўртинчидан, Солиқ кодексида қуйидагиларни тўлаш бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилган:  

бешинчидан, Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган тўловлар. Масалан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга қўшимча пул сарфлашга рухсат этилган миқдор МҲЭКМнинг 3,6 фоизини, яъни 22 855,68 сўмни (илгари – ЭКИҲнинг 10 фоизигача, ёки 22 300 сўм) ташкил этади. Маҳкумнинг ҳар ойлик харажатлари умумий суммаси қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

Бунда маҳкумларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишга доир харажатлари қуйидагича ҳисобланади:

• янги келган маҳкумларга аванс – МҲЭКМнинг 17,6 фоизи, манзил-колонияларда – МҲЭКМнинг 35,2 фоизи (тегишинча 111 738,88 ва 223 477,76 сўм);

• умумий тартибли колонияларда – МҲЭКМнинг 70,3 фоизи (446 320,64 сўм);

• қаттиқ тартибли колонияларда – МҲЭКМнинг 52,7 фоизи (334 581,76 сўм);

• турмаларда – МҲЭКМнинг 26,5 фоизи (168 243,2 сўм);

• тарбия колонияларида – МҲЭКМнинг 87,9 фоизи (558 059,52 сўм);

• умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колониялар карцерларига ўтказишда – МҲЭКМнинг 26,5 фоизи (168 243,2 сўм);

• умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони қаттиқ сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумларга – МҲЭКМнинг 26,5 фоизи (168 243,2 сўм), жазони одатдаги сақлаш шароитларида ўтаётганларга – МҲЭКМнинг 35,2 фоизи (223 477,76 сўм), жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтаётганларга – МҲЭКМнинг 52,7 фоизи (334 581,76 сўм).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид