Жаҳон | 00:11 / 10.12.2019
28883
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск янги зирҳланган электропикапида овқатланишга борди (видео)

Фото: TMZ

Америкалик ихтирочи ва миллиардер Илон Маск Малибудаги (Калифорния) ресторанлардан бирига ўзининг янги ихтироси – зирҳланган пикап Tesla Cybertruck’да ташриф буюрди. Бу ҳақда TMZ портали хабар берди. 

Порталда таъкидланишича, Маск Nobu ресторанига дўстлари – Tesla’нинг бош дизайнери Франц фон Хольцхаузен ва қўшиқчи Граймс билан бирга борган. Гувоҳлар Лос-Анжелес кўчалари бўйлаб кетаётган автомобилни тасвирга олишга муваффақ бўлишган.

Маск Tesla Cybertruck’ни 22 ноябрда тақдим этганди. Унинг таъкидлашича, электромобил функционаллиги бўйича Ford F-150 пикапи ва “пиёда қўшиннинг зирҳланган келажак машинасига” ўхшайди. Машина дизайни “Тиғ устида югурувчи” (Blade Runner) фантастик фильмидаги машинага ўхшаш бажарилган. Эътиборлиси, ушбу фильм воқеалари айнан 2019 йил ноябрида юз беради.

Машинанинг тақдимоти вақтида унинг пишиқлигини намойиш қилиш  мақсадида олд ойнасига металл шарча отилганда ойна дарз кетганига қарамай, Tesla янги машинадан 150 мингтасига буюртма олишга муваффақ бўлган. 

Мавзуга оид