Жаҳон | 08:33 / 11.12.2019
4528
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги кўмир конида 4 киши ис газидан ҳалок бўлди 

Фото: РИА Новости

Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги кўмир конида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига республика фавқулодда вазиятлар вазирлигида маълум қилинган.

“Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги кўмир конларидан бирида 4 маҳаллий фуқаро ҳалок бўлди”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, фожиа ташландиқ конда юз берган. Одамларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари қутқарувчилар томонидан чиқариб олинган.

Айни вақтда воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид