Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги лицей ётоқхонасида ўқувчи калтакланди
Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 19:00да Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.Р. Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган Бухоро Тиббиёт институти қошидаги Академик лицей ётоқхонасида ўзаро жанжал оқибатида вақтинча шу ётоқхонада яшовчи, 1-курс ўқувчиси 2003 йилда туғилган фуқаро Д.Н.нинг қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Ички ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Ф.Р. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025