Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқаро танишини 313 миллион сўмга «ухлатди»
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.А. фирибгарлик жиноятини содир этди. Бу ҳақда Postda.uz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу фуқаро жорий йилнинг март ойида таниши Д.Р.га икки кун ичида арзон нархда тунука қурилиш маҳсулотини олиб келиб беришни ваъда бериб, ундан 313 миллион 100 минг сўм пулни олади. Аммо орадан ойлар ўтса-да, ваъдасининг устидан чиқмайди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025