Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий ҲЭТК: «Коррупцияга қарши кураш ойлиги давом этади»
«Коррупцияга қарши кураш» ойлиги муносабати билан «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида, марказий аппарат ишчи-ходимлари билан «Коррупция – хавфсизликка таҳдид» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти бош директори С.Ҳожиев томонидан давра суҳбати иштирокчиларига, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тизим таркибидаги корхоналар ходимлари томонидан жорий 2019 йилда содир этилган жиноятлар хусусида маълумотлар берилди.

Мазкур тадбирда Навоий шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Азамат Холмўминов иштирок этди.
Азамат Холмўминов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек «Жиноят учун жазо муқаррар» тамойили мазмун-моҳияти бўйича асосли тушунтиришлар бериб ўтди.
Давра суҳбати давомида жамият ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан атрофлича жавоблар олишди.
«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»
АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:00 / 17.05.2025
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади
19:00 / 26.04.2025
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
12:00 / 09.04.2025
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хитойнинг энергетик компаниялари билан ҳамкорликни янада кучайтиради
17:00 / 02.04.2025