Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хавфли рецидивистга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Ғузор туман суди томонидан талончилик жинояти содир этганлиги учун 31 ёшли хавфли рецидивист С.С.га нисбатан ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ғузор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан аниқланишича, муқаддам судланган хавфли рецидивист С.С., ўзганинг мулкини жиноий йўл билан қўлга киритиш мақсадида эр-хотин З.М. ва Х.Т.га 10 дона тикув машиналарини танишлари орқали 10 000 000 сўм эвазига сотиб олиб беришга келишиб, унинг яшаш хонадонига полиэтилен пакетга солинган 10 000 000 сўм пуллар билан келган З.М.ни итариб юбориб, қўлидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида С.С. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.С.га нисбатан шу модда билан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суд ҳукмига кўра айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) билан айбдор деб топилган ва унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд ҳукми қонуний кучга кирган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025