Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йил 13 декабрь куни эрталаб соат 9:30лар атрофида, Қарағанда вилоятидаги «Қарағанда-Балхаш» автомобил йўлида қарама-қарши тўқнашув натижасида Ўзбекистон фуқароси И.Й. ҳалок бўлди, А.Й., В.К. ва Ҳ.А. жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси Қозоғистон ҳудудига Россиядан киришган.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, ушбу факт бўйича Қарағанда вилояти йўл полицияси тергов олиб бормоқда.
Элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Қарағанда вилоятининг тергов органлари ва тиббий муассасалари билан алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига: +7-717-295-42-52 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024