Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ: Қарздорлик учун ҳисоб рақамни «блоклаш» амалиёти вақтинча тўхтатилади
Қарздорликни ўз вақтида тўламаганлик учун банкдаги ҳисоб рақамига тақиқ қўйиш амалиёти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банк вакиллари иштирокида бўлиб ўтган «Жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига қўйилаётган тақиқ масалалари» мавзусидаги матбуот анжуманида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, етказиб берилган энергия ва сув таъминоти, сув чиқариш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қарздорлик, шунингдек, суд ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш соҳасида қарздор жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларини блоклаш ва ҳисобдан чиқариш амалиёти вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, турли шаклдаги қарздорликни ихтиёрий тўлов муддатида амалга оширмаганлик учун шахснинг банкдаги ҳисоб рақамини (палстик карта ҳисоби) блоклаб қўйиш амалиёти 2020 йилнинг 1 июль санасига қадар тўхтатилади. Ҳозирга қадар блокланган ҳисоб рақамлари учун ҳам ижро тўхтатилади.
«Қарздор жисмоний шахсдан пулни ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушганда давлат ижрочиси (МИБ вакили ─ таҳр) қарздорга у тўлов қилиши кераклиги ҳақида хабар беради. Кўп ҳолларда шахс сафарда бўлгани ёки турли сабабларга кўра бундан бехабар қолиши мумкин. Натижада тўлов учун берилган ихтиёрий муддат тугайди. Давлат ижрочиси қарздорнинг банкдаги мавжуд ҳисоб рақамидан фойдаланишни вақтинча чеклаш (блоклаш) ҳақида банкка мурожаат қилади.
Қарздор бюрога келиб тўловларни амалга оширгандан кейин ҳам иш дарров битмас эди. Бюро қарздорлик қолмагани ҳақида шахсга маълумотнома қилиб бериши, бу қоғоз маълумотномани жисмоний шахс банкка олиб боришига тўғри келарди. Шу каби ноқулайлик ва оворагарчиликларга барҳам бериш мақсадида тизим такомиллаштирилади. Шу боис, ҳисоб рақамни блоклаш амалиёти вақтинча тўхтатилади», дея Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, бюро ва банк ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилади. Бу қарздор керакли тўловларни амалга оширгандан сўнг ўз ҳисоб рақамини осонлик билан ва қисқа фурсатда ишга тушира олиши учун имкон яратади.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024